Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
Жамият
−
17 Август 2023
19602Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозими тугатилиши муносабати билан Сардор Умурзоқов лавозимидан кетди.
Сардор Умурзоқов ушбу лавозимга 2022 йилнинг 16 июль куни Президент фармони билан тайинланганди.
Умурзоқов Администрация раҳбари бўлгунга қадар Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиб ишлаган. У касаллиги туфайли ишдан кетган Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнини эгаллаганди.
Маълумот учун, Сардор Умурзоқов 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.
2007 йилда Умурзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.
2019 йил 28 январда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган.
LiveБарчаси