Президент Абдувоҳитов ва Абдуҳакимовга 3 топшириқ ва августгача муҳлат берди
Жамият
−
18 Июнь 2019
8387Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов билан биргаликда:
2019 йил 1 июлга қадар – 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган 2017-2021 йиллар даврида республикада олий таълимни ривожлантириш тизими бўйича устувор вазифалар, талаблар ва чора-тадбирлар амалга оширилиши самарадорлигини пухта ва ҳар томонлама таҳлил қилиши;
2019 йил 1 августга қадар – танқидий таҳлил қилиш асосида: биринчи – олий таълим муассасаларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини ва молиялаштириш ҳолатини мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги; иккинчи – тасдиқланган комплекс дастурларга (чора-тадбирларга) оптимал тузатишлар киритиш; учинчи – тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уларга юкланган мақсадли вазифаларни амалга оширишда масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича аниқ таклифлар киритиши белгиланди.
LiveБарчаси