Президент 166 кишини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Ушбу фармон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирланди:

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан

1.        Каримова Дилором Маликовна     -    меҳнат фахрийси, эркин ижодкор

2.        Собиров Оғабек Каримович    -    Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони билан

3.        Шайдилов Сафар Нормуродович     -    Қизириқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти

“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан

4.        Анназаров Жасвантбек Баҳромович    -    Тошкент шаҳридаги “TIART” масъулияти чекланган жамияти ҳайкалтарошлик корхонаси директори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони билан

5.        Асадов Миржамол    -    Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Самарқанд вилояти

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан

6.        Абдикамалов Бахтиёр Абдиразақович     -    Қорақалпоқ давлат университети физика кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси

7.        Каримов Баҳодир Нурметович     -    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири

8.        Маҳмудова Дилдорхон Йўлдошхон қизи     -    Қўқон шаҳридаги 9-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Фарғона вилояти

9.        Раҳмонов Содиқжон Мўминович     -    Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан

10.        Акилова Камола Болтабоевна    -    Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи

11.        Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич     -    “Эзгу-фильм” студияси режиссёри, Тошкент шаҳри

12.        Дўстмуҳамедов  Хуршид Набиевич     -    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

13.        Қодирий Хондамир Ҳабибулла ўғли    -    Абдулла Қодирий уй-музейи директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

14.        Ҳайдаров Равшан Акмалович    -    футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси бош мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

15.        Аҳмедов Одил Алимжонович    -    футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Халқнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, республика тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

16.        Абдурашидов Абдулаҳат     -    Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли олий тоифали созандаси 

17.        Азимов Усмонқул (Усмон Азим)    -    Ўзбек Миллий академик драма театри адабий бўлими мудири

18.        Ихтиёров Бахтиёр Аҳмедович     -    Ўзбекистон давлат сатира театри фахрийси

19.        Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович     -    Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори

20.        Саъдуллаев Лутфулла Убайдуллаевич     -    Ўзбекистон давлат сатира театри фахрийси

21.        Эгамназаров Алиназар Имомназарович    -    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

22.        Абдураҳмонов Қаҳҳор Фаттоҳович     -    Тошкент ахборот технологиялари университети физика кафедраси профессори 

23.        Аъзамов Эркин Нормаматович (Эркин Аъзам)     -    “Тафаккур” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

24.        Мирзаев Тўра     -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, академик

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

25.        Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович     -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

26.        Аҳмедов Сирожиддин Убайдуллаевич    -    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозиция бўлими бошлиғи

27.        Бафоев Мустафо    -    Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори

28.        Дониёров Салим Мусурмонович    -    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бош муҳаррири

29.        Исломов Дилмурод Мухутович    -    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти чолғу ижрочилиги кафедраси профессори

30.        Қосимов Баҳодир Ўринбоевич    -    “Миллий” телеканали кино ва дубляж бўлими бошлиғи

31.        Қосимов Ҳайдарали Саидалиевич    -    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри бош режиссёри

32.        Қўчқоров Шер Матёқубович     -    Янгиариқ туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Хоразм вилояти

33.        Муллабоев Тоир Собирович    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамияти қошидаги “Bolajon” телеканали муҳаррири

34.        Муҳамедова Мапура Насриддиновна     -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

35.        Пидаев Шокиржон Расулевич     -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори

36.        Раззоқова Муяссар Қодировна    -    Ўзбекистон давлат консерваторияси академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси мудири

37.        Раметова Саида Ходжиевна     -    Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

38.        Раҳимбоева  Қутлибека     -    “Саодат” журнали бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

39.        Рўзимбоев Сапарбой     -    Урганч давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, Хоразм вилояти

40.        Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич     -    Ўзбекистон Миллий университети профессори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

41.        Саъдуллаев Азимбой     -    Ўзбекистон Миллий университети профессори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

42.        Сапаева Мирзагул Жуманазаровна    -    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри вокал артисти

43.        Султонов Жалил Жалолович     -    меҳнат фахрийси, японшунос

44.        Тошматов Маъмуржон Ғаниевич     -    Ўзбекистон давлат филармонияси Б.Зокиров номидаги эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари

45.        Тешабоева Умида Алимжоновна    -    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори

46.        Умиров Сайди     -    Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика кафедраси доценти

47.        Уразимбетов Низаматдин Тажитдинович     -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Respublika teleradiomarkazi” давлат унитар корхонаси Нукус филиали телерадиомаркази олий тоифали телеоператори

48.        Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджонович    -    Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори

49.        Ёқубов Ғуломжон Тошпўлатович    -    “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

“Дўстлик” ордени билан 

50.        Абдураҳмонов Қаландар    -    Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт универститетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

51.        Алижонов Соҳибжон Назиржонович    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази” давлат муассасаси директори

52.        Ахетова Алима Шаниязовна     -    Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси директори

53.        Аҳмедшаев Аҳмаджон Шояқубович     -    Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Давлат геология музейи директори

54.        Ахметзянов Фарит Рашитович    -    Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюмаси аъзоси, ҳайкалтарош

55.        Баҳодирхонов Муҳамед Кабир     -    Тошкент давлат техника университети профессори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

56.        Бородина Марина Ростиславовна    -    Тошкент архитектура қурилиш институти интерьер ва ландшафт дизайни кафедраси профессори

57.        Глубокина Наталья Леонидовна    -    Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош рассоми

58.        Дадаев Аҳмаджон Шокаримович    -    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

59.        Жумаев Бўриқул Ўроқович    -    Бойсун тумани “Даштиғоз” маданият маркази қошидаги ҳаваскорлик жамоаси раҳбари, Сурхондарё вилояти

60.        Ибрагимов Бахтиёр Тўлаганович    -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

61.        Ильин Николай Дмитриевич    -    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси, шоир

62.        Исломов Холмурод Мухутович        Республика “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази доирачилар тўгараги ўқитувчиси

63.        Исломов Элмурод Мухутович        Республика “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази доирачилар тўгараги раҳбари

64.        Камолов Бадриддин Садриддинович    -    Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари “Нуронийлар” санаторийси директори

65.        Каштанова Любовь Иосифовна     -    Юнусобод туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

66.        Қаюмов Козим Обидович     -    Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий театр-студияси олий тоифали саҳна устаси

67.        Қодиров Баян     -    Ургут тумани маданият бўлими қошидаги мақом тўгараги раҳбари, Самарқанд вилояти

68.        Қосимов Жаҳонгир Мирсобитович     -    “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри

69.        Муродов Маҳмуджон Мўминович    -    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори

70.        Мусин Роман Салихович    -    Ўзбекистон давлат академик рус драма театри саҳна машинисти

71.        Надирова Елена Фаритовна     -    Тошкент давлат хореография академияси хореография коллежи махсус фан ўқитувчиси

72.        Надирова Айгуль Базарбаевна    -    Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси катта ўқитувчиси

73.        Носиров Элёр Расулевич     -    Ўзбекистон давлат драма театри актёри

74.        Раззоқова Кумуш Қодировна     -    меҳнат фахрийси, эстрада хонандаси 

75.        Рисқиев Рифат Асадович     -    фахрий спортчи

76.        Собиров Равшан Зоирович     -    Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги 

77.        Сафаров Орол Абдуманнонович    -    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

78.        Собиров Кимсанбой Набиевич     -    Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри олий тоифали драма артисти, Фарғона вилояти
79.        Тўхтаев Тўхтамиш Давлатович    -    “Овози тожик” газетаси таҳририяти бўлим муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

80.        Холиқулова Гўзал Эркиновна    -    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

81.        Ҳасанов Ҳамидулла     -    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати кафедраси ўқитувчиси

82.        Ҳасанова Сайёра Салаевна    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпанияси “Воҳа” тезкор ахборот гуруҳи катта муҳаррири

83.        Ҳамдамов Бобомурод    -    меҳнат фахрийси, хонанда

84.        Ҳамроқулов Нуриддин    -    меҳнат фахрийси, хонанда

85.        Чилин Владимир Иванович    -    Ўзбекистон Миллий университети алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори

86.        Шарипова Раъно Бойзаевна    -    меҳнат фахрийси, хонанда

87.        Эргашева Юлдуз Алимовна    -    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири

88.        Эрматов Ҳусан Тоҳирович    -    “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири

89.        Югай Лев Павлович    -    Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири

90.        Юлдошев Маҳаммаджон Усубжонович    -    Ўзбекистон давлат филармонияси ўзбек миллий мумтоз ашула ансамбли хонандаси

“Содиқ хизматлари учун” медали билан 

91.        Газиев Баҳромжон Валиевич    -    Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси

92.        Илёсов Васил Ғайбуллаевич    -    “Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари таҳририяти бўлим муҳаррири

93.        Маткаримов Салимжон Ибодуллаевич    -    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази республика телерадиоэшиттиришлари мониторинги бўлими бошлиғи

94.        Мирзаев Абдураззоқ Умрзоқович    -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими раиси

95.        Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович    -    Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

96.        Раҳимжонов Ифтихор Тўхтамуродович    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси режиссёри

97.        Тўхташев Жамолиддин Қурбонович    -    “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари

98.        Усмонова Назокат Шавкатовна    -    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сиёсат ва янгиликлар таҳририяти бўлим мудири

99.        Холлиева Дилбар Каримбоевна    -    “SHARQ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси муқоваловчиси 

100.        Шукуров Саидаҳмад Холдорович    -    “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти бош муҳаррири

“Соғлом турмуш” медали билан

101.        Арслонов Нажиб Гадиевич    -    Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлими мураббийи

102.        Бабалиева Гулчеҳра Рўзибоевна    -    Узун туманидаги 5-давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сурхондарё вилояти

103.        Бойназарова Зуҳра Муқумжоновна    -    Сайхунобод туманидаги 9-давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти

104.        Бойдадаев Абдужаббор Абдусатторович    -    Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ўринбосари, Наманган вилояти

105.        Ғозиев Абдулла Убайдуллаевич    -    “Шифокор ва ҳаёт” газетаси таҳририяти муҳаррири, Наманган вилояти

106.        Жаксимуратов Мухаммед Раметуллаевич    -    Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта йўриқчи-услубчиси

107.        Жуманиёзова Гулнора Эркиновна    -    Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти

108.        Исакова Зухра Конисбаевна    -    Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирларининг “Жеткиншек” газетаси бўлим мудири

109.        Кеунимжаева Тўхтагул Кудайназаровна    -    Қораўзак туманидаги 2-давлат мактабгача таълим муассасаси методисти, Қорақалпоғистон Республикаси

110.        Ли Людмила Рудольфовна    -    Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт гимнастикаси бўйича мураббий-ўқитувчиси

111.        Мамаюсупова Гулнора Умаржановна    -    Учтепа туманидаги 228-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

112.        Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна    -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари 

113.        Нурматова Шоҳистахон Муҳаммаджоновна    -    Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори, Андижон вилояти

114.        Пахомов Владимир Юрьевич    -    Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича катта мураббий-ўқитувчиси

115.        Соибова Ирода Бахтиёровна    -    Яшнобод туманидаги 307-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

116.        Туганова Барно Асроровна    -    Пайариқ туманидаги “Манзурабону” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Самарқанд вилояти

117.        Хўжаева Дилдорхон Нурматхоновна      -    Наманган вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаби халқ рақси бўлими мудири

118.        Шодиметова Фароғат Бўроновна    -    Тошкент шаҳри “Янгиобод” ва “Камолон дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги “Эъзозли спортчи аёллар” гуруҳи раҳбари

119.        Шамшиддинов Исроилжон Турғунович    -    Наманган муҳандислик-қурилиш институти кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси профессори

120.        Юлдашева Феруза Эламасовна    -    Оҳангарон шаҳридаги 7-имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби логопедия фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

121.        Якубова Марина Владимировна    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Sport” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “Болалар спорти, оммавий спорт 
ва халқ ўйинлари” бош муҳарририяти бўлим мудири

“Шуҳрат” медали билан

122.        Авазова Маъмура Эркиновна     -    Тошкент шаҳар марказий маданият уйи қошидаги “Нодирабегим” фольклор-этнографик ансамбли раҳбари

123.        Акимов Едилбай Курбанбаевич     -    Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси қошидаги “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси

124.        Аппазова Ленара Имрановна    -    Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби хор ва эстрада хонандалиги синфи ўқитувчиси, Тошкент вилояти

125.        Арипова Умида Жангировна    -    Сергели туманидаги 329-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

126.        Артиқов Бахтиёр Абдимуротович    -    Шўрчи туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик синфи ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

127.        Асроров Ўткир Қудратович    -    Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси

128.        Бобожонов Улуғбек Салаевич    -    “Хоразм” мақом ансамбли хонандаси, Хоразм вилояти

129.        Бозоров Зиёдулло Назарович     -    Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри бош дирижёри

130.        Валихўжаев Ибрагим Муталлиевич    -    Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом

131.        Генжебекова Насиба Шарибаевна    -    Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри актёри, Қорақалпоғистон Республикаси

132.        Давлатов Олим Давлатович    -    “Тамаддун” нашриёти директори, адабиётшунос, Тошкент шаҳри

133.        Давлатова Норбиби Шокировна    -    Нурота тумани маданият бўлими қошидаги “Нуржаҳон” фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, Навоий вилояти

134.        Жалолов НабиСотқинович   -    Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи етакчи муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

135.        Завадинов Нарзулла Ҳамроқулович    -    Ғаллаорол туманидаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, Жиззах вилояти

136.        Ибрагимов Сагимбай    -    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Қорақалпоғистон Республикаси

137.        Исоқов Саидакмалхон Бўстонбек ўғли    -    Фарғона вилояти “Рухсор ТВ” телеканали телеоператори

138.        Исломова Лобар Икромовна    -    “Anhor.uz” веб-сайти бош муҳаррири

139.        Калбаев Махсат Галиевич    -    Томди туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби тўгарак раҳбари, жиров, Навоий вилояти

140.        Қодирова Дилфуза Исмоиловна      -    Наманган вилояти мусиқали драма театри вокал артисти

141.        Қурбонов Ғолибназар Исомиддинович    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурлар бўлимининг биринчи тоифали муҳаррири

142.        Мавлонов Анвар Ғайбуллаевич     -    Бухоро вилояти мусиқали драма театри олий тоифали актёри

143.        Мамадалиев Мамасодиқ Расулович    -    Фарғона шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўзбек миллий мусиқа асбоблари устаси, Фарғона вилояти

144.        Матанов Икром Йўлдошевич    -    Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли олий тоифали артист-созандаси

145.        Матчонов Очилбек Йўлдошбоевич    -    Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби анъанавий вокал бўлими ўқитувчиси, Хоразм вилояти

146.        Мўминов Давлатмурод Абдухалимович    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали бош муҳаррири

147.        Мўминов Толиб Тешаевич    -    Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

148.        Муродова Нозима Фахриддиновна    -    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

149.        Неъматов Комилжон Иброҳимович     -    Уйчи тумани маданият маркази қошидаги “Тарона” ашула ва рақс ансамбли мусиқа раҳбари, Наманган вилояти

150.        Немадалиев Анваржон Аҳмадалиевич    -    Риштон тумани маданият маркази қошидаги “Ёш аскиячилар” мактаби раҳбари, Фарғона вилояти 

151.        Олимова Юлдузхон Тўлахўжаевна    -    “Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги “Менинг юртим” телеканали мухбири

152.        Ощепкова ЮлияИгоревна    -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири 

153.        Сагатова Шаҳноза Мирзараҳимовна    -    ижтимоий тармоқлардаги “Bloger Shahnoza” саҳифаси бош муҳаррири (блогер)

154.        Сулаймонов Маъсуджон Мўминович    -    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фарғона вилояти бўйича шарҳловчиси

155.        Тўхтаева Зебо Исматуллаевна    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали биринчи тоифали муҳаррири

156.        Умарова Анзират Очиловна    -    Самарқанд вилояти мусиқали драма театри вокал артисти

157.        Ўринов Фарҳод Ҳамидович    -    Сирдарё вилояти мусиқали драма театри олий тоифали драма артисти

158.        Фозилова Дилбархон Шомуродовна    -    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти бўлим мудири 

159.        Ҳожиқулов Равшан Ғуломжонович    -    Андижон вилояти маданият бошқармаси қошидаги намунавий мақом ансамбли бадиий раҳбари

160.        Ҳайдарова Лобар Турдиевна    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририяти бош муҳаррири – радио гуруҳи раҳбари

161.        Худойбердиев Аброр Ҳакимович    -    Ўзбекистон Миллий универститетининг алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори 

162.        Ҳусанова Гулноза Турсунмуродовна    -    “UzReport TV” телеканали бош муҳаррири

163.        Шарипов Дилшод Шоҳиджонович    -    “Simple Networking Solutions” масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги “Daryo.uz” интернет-нашри муҳаррири

164.        Шералиев Ғайрат Раҳматуллаевич    -    “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, Тошкент вилояти

165.        Юсупбоев Йўлдош Бозорбоевич    -    “Teleradiokompaniya Zo‘r” масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Тошкент шаҳри

166.        Яқубова Одинахон Эргашевна    -    Фурқат тумани маданият маркази қошидаги “Шодиёна” фольклор-этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари, Фарғона вилояти


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг