Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди
Жамият
−
09 Сентябрь 2022
7076Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш белгиланмоқда.
Қайд этилишича, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.
Шунингдек, ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳам агентлик вазифаларидан.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг шахсан раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши тузилган. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилган.
LiveБарчаси