Президент ҳокимларни огоҳлантирди
Жамият
−
28 Март 2022
26372Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади. Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини Президент эшитиб боради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун, 28 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда таъкидлади.
“Энди бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим. Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган. Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, дейди Президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, раҳбарлар ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказиши, юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этиши, вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатиши керак. Агар ўзгариш бўлмайди. Одамлар сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади.
Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилади.
“Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади. Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман. Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь