“Права”сидан маҳрум этилганлар яна машина ҳайдаса, қамалиши мумкин
Жамият
−
22 Февраль
4072Эндиликда Ўзбекистонда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бу 20 февраль куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан белгиланган.
Қонунга кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (18,75 млн - 37 млн сўм) миқдорда жарима ёки
- икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд
- икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган 2612-моддасида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланганди.
LiveБарчаси