“Права”ни алмаштиришни онлайн қилиш режалаштириляпти
Жамият
−
21 Июль 2022
5478Ўзбекистонда янгича ҳайдовчилик гувоҳномалари беришни электронлаштириш режалаштириляпти. Бунда фуқаролар аризани онлайн бериши мумкин бўлади. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлетов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” доирасида қонунчилар саволларига жавоб бериб.
“Бир йилдан кейин яна шундай (навбат – таҳр.) бўлмаслиги учун биз электрон тартибга ўтмоқчимиз. Битта камчилигимиз бор – гувоҳномада имзо чекиш керак. Бу учун албатта (фуқаро) ўзи келишига тўғри келяпти. Ҳозир шуни олиб ташлашни ҳаракатини қиляпмиз. Олиб ташласак, марказларга (Давлат хизматлари марказлари – таҳр.) келишга зарурат бўлмайди. Келманглар, деймиз. Қабул ҳам қилмаймиз. Фақат электрон равишда қабул қиламиз. Тайёрлаб, почта орқали бериб юборамиз. Шуни қилмасак, айтилаётган муаммолар такрорланаверади. Беш йилдан кейин ҳам шундай бўлади”, деган Давлетов.
У ҳайдовчилар "права"ни алмаштириш муддати тугашига бир кун қолганда келишини, натижада яна навбатлар бошланишини урғулаган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 13 апрелдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилган.
Қарорга кўра, гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь