Азизхон Умархонов республика ППХ бошлиғи бўлди
Жамият
−
01 Июнь 2020
16886ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига янги бошлиқ ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича янги ўринбосари тайинланди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидаги фаолиятида ном чиқарган полковник Азизхон Шарипхонович Умархонов ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 августигача ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган подполковник Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида ўлдириб кетилган эди.
Умархоновдан бўшаган ўринга эса полковник Муродилла Сайдуллаевич Аликариев тайинланди. Тайинловга қадар Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь