“Позор”. Халқаро мулк дахлсизлиги индексида Ўзбекистон охирги қатордан жой олди
Жамият
−
10 Декабрь 2021
15422Американинг “The World Justice Project” ташкилоти томонидан эълон қилинувчи "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслик" рейтингида Ўзбекистон 139 та давлат ичида 138-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
“The World Justice Project” халқаро ноҳукумат ташкилоти 2021 йил ҳисоботини эълон қилган. Ташкилот томонидан юритиладиган "Ҳуқуқ устуворлиги" индексининг "Қонунларга риоя қилиш" индикаторининг "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги" субиндикаторида Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0,25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистоннинг 139 та давлат ичида охиргидан фақатгина бир поғона баланд бўлганига депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муносабат билдирган.
"Позор!" Хусусий мулк дахлсизлиги бўйича халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг мана шу кулгули аҳволга тушишига ҳисса қўшган барча амалдорларга "рахмат!”, деб ёзади депутат Расул Кушербоев.
LiveБарчаси