Пойтахтдаги энг долзарб муаммолардан бирига ечим топилди
Жамият
−
27 Март 2019
59662019 йил охиригача Тошкент шаҳрида 61 та замонавий санитария-гигиена шахобчаси қуриб, фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда шундай шахобчалардан иккитаси – Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида ҳамда Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида фойдаланишга топширилган.
Шахобчаларда она ва болалар, имконияти чекланган инсонлар учун алоҳида шароитларни яратиш, шунингдек, шахобчалар атрофида wi-fi ҳудудлари, сайёҳлар учун зарур маълумотларни жойлаштириш кўзда тутилган. Хусусан, Алишер Навоий номидаги кинотеатрнинг олд томонида барпо этилган шахобчага пойтахт харитасининг тасвири туширилган.
Эслатиб ўтамиз, замонавий санитария-гигиена шахобчасини барпо этган тадбиркорлар солиқ имтиёзларига эга бўлади.
LiveБарчаси