Пойтахтдаги энг долзарб муаммолардан бирига ечим топилди

Local

image

2019 йил охиригача Тошкент шаҳрида 61 та замонавий санитария-гигиена шахобчаси қуриб, фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда шундай шахобчалардан иккитаси – Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида ҳамда Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида фойдаланишга топширилган. 

Шахобчаларда она ва болалар, имконияти чекланган инсонлар учун алоҳида шароитларни яратиш, шунингдек, шахобчалар атрофида wi-fi ҳудудлари, сайёҳлар учун зарур маълумотларни жойлаштириш кўзда тутилган. Хусусан, Алишер Навоий номидаги кинотеатрнинг олд томонида барпо этилган шахобчага пойтахт харитасининг тасвири туширилган. 

Эслатиб ўтамиз, замонавий санитария-гигиена шахобчасини барпо этган тадбиркорлар солиқ имтиёзларига эга бўлади. 


Author

Tags

Rate Count

81

Rating

3

Rate this article

Share with your friends