Пойтахтда жамоат транспортига хусусий сектор жалб қилинди
Жамият
−
20 Январь 2020
4803“Тошшаҳартарснхизмат” АЖ негизида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида дастлабки қадам ташланди.
“Alixan trans servis” масъулияти чекланган жамиятига шу кунгача “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган 129-“Авиясозлар шаҳарчаси — Юнусобод 17 мавзе” йўналиши тендерга қадар ушбу корхонага бириктирилди.
Корхона томонидан йўналишга Хитойда Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилган “Asia star” русумли 11 та автобус қўйилди. Ушбу автобусларнинг двигатель қисми “Евро5” стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи мазкур транспорт воситаси 70 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Жумладан, кондиционер, пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак), 5 та кузатув камералари, монитор, двигателда ёнғинга қарши ишловчи автомат тизим билан жиҳозланган.
Мазкур корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилади ва бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторни кенг жалб этиш чоралари кўрилади.
LiveБарчаси