Давлат тиббиёт муассасаларида хусусий сектор иштироки кенгайтирилади

Local

−

image

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, айрим давлат тиббиёт муассасаларига профессионал бошқарувчиларни жалб қилиш ҳамда тиббий ва ёрдамчи хизматларни аутсорсинг асосида харид қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 4 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича узоқ ва қисқа муддатли мастер-режа асосида давлат ва хусусий сектор иштирокида қуйидаги механизмлар жорий этилади:

  • хусусий сектор тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж ҳамда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг мавжуд қувватларини ҳисобга олган ҳолда соҳага жалб қилинади;
  • давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зарур муассасалар давлат тасарруфида сақланади ва уларнинг қувватлари аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжига мутаносиб равишда ривожлантирилади;
  • фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор бошқарув тажрибаси ва замонавий клиник технологияларни жорий этиш зарур бўлган айрим тиббиёт муассасаларига профессионал бошқарувчилар жалб қилинади.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

Бунда аутсорсинг шартномалари хизмат хусусияти ва киритиладиган инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, 5 йилгача муддатга тузилади. Алоҳида ҳолларда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси асосида шартнома муддати 10 йилгача узайтирилиши мумкин.

Янги тартиб жорий этилгунга қадар муддати тугайдиган аутсорсинг лойиҳаларини 2027 йил якунига қадар давом эттиришга рухсат берилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends