Пойтахтда ташландиқ бино ўрнида замонавий санъат маркази очилади
Жамият
−
09:51 1568 1 дақиқа
Жорий йил 6 сентабрь куни пойтахтда узоқ йиллар давомида қаровсиз ва ташландиқ ҳолда қолган собиқ дизель электр станцияси биноси ўрнида Тошкент замонавий санъат маркази – CCA Tashkent ўз эшикларини очади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан қайта тикланаётган мазкур иншоот Ўзбекистонда тарихий меросни асраб-авайлаш ва маданий тараққиёт давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканининг ёрқин ифодасидир.

Қайд этилишича, марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Билдирилишича, у ўз маданий миссиясини чуқур рамзий маънога эга “Hikmah” кўргазмаси билан бошлайди. Лойиҳада 11 нафар етук санъаткорнинг ижод намуналари орқали мозий ҳикмати, аждодлар хотираси ва янги давр эстетикасининг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги акс эттирилади.

Маълумот ўрнида, Тошкент марказидаги 1912 йилда қад ростлаган ноёб меъморий обида – собиқ дизель электр станцияси биноси узоқ йиллар давомида қаровсиз ва ташландиқ ҳолда эди. Шаҳар саноат меъморчилигининг камёб намунаси бўлган бу иншоот вақт ўтиши билан тўлиқ йўқолиб кетиш хавфи остида қолганди.
Live
Барчаси