Пойтахт йўлларида махсус автотранспортлар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
Жамият
−
22 Январь 2021
3125Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналари ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчада алоҳида йўлаклар ажратиш режалаштириляпти. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот берди.
Бунда, Тошкент шаҳридаги 10 та кўчалар:
1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);
2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);
3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);
4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);
5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);
6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);
7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);
8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);
9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);
10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.
LiveБарчаси