Пойтахт ва Андижон вилоятида қуюн ҳодисаси содир бўлди (видео)

Жамият

image

Кеча, 25 август куни Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти айрим ҳудудларида кузатилган қуюн ҳодисалари кузатилди. Гидрометеорология хизмати маркази ҳолат бўйича маълумот берди.

Унга кўра, маҳаллий вақт соат 15:00 ва 16:30 орасида Фарғона водий вилоятлари ва Тошкент вилояти айрим ҳудудларида кичик майдонда атмосфера босими фарқларида кескин ўзгаришлар юзага келган. Бу Тожикистон республикаси баланд Помир тоғликларидаги юқори босимли ҳудуд ҳамда Фарғона водий вилоятларида паст босимли ҳудудларнинг кескин ривожланиш фонида юз берган. 

Натижада, айрим жойларда кичик шамол уйирмалари, бошқача айтганда, қуюн ҳодисалари кузатилган.

Таъкидланишича, қуюн ҳодисалари, узоқ муддатли ёғингарчиликсиз ёз кунларида тез-тез кузатиладиган ҳодиса бўлиб, бу табиат ҳодисалари Ўзбекистон шароитида хавфли пўртаналарни келтириб чиқармайди.


Мақола муаллифи

Теглар

қуюн

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар