Пойтахт прокурори 30 нафар ёшнинг муаммосини шахсан назоратга олди

Бизнес

image

Тошкент шаҳри Олмазор туманида уюшмаган 25 нафар ёшга ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар, 20 нафарига касбга йўналтириш бўйича, 20 нафарига IT соҳасида бепул ўқиш учун сертификатлар берилди. Яна 10 нафар ёшга китоблар жамланмаси совға қилинди. Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда “Inno texnopark” марказида шаҳар прокурори Эркин Йўлдошевнинг ёшлар билан бўлган учрашувида 30 нафар ёшнинг муаммолари ёзма равишда қабул қилинди. Ушбу муаммоларни қисқа муддатда ва ижобий ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси” тузилиб, ҳар бир мурожаат бўйича алоҳида масъуллар белгиланиб, ижроси шахсан шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, учрашувда прокуратура томонидан бўш иш ўринлари бўйича ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”да пойтахтдаги 63 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд бўлган 3000 та бўш иш ўрни билан қатнашди. 

Таъкидлаш жоиз, шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 15.02.2023 йилдан 02.03.2023 йилга қадар пойтахтнинг барча туманларида ёшлар билан учрашув ўтказилиши белгиланган.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг