Пойтахт ИИББ бошлиғига генерал-майор унвони берилди
Жамият
−
16 Январь 2021
9229Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига генерал-майор унвони берилди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 14 январь кунидаги 6137-сонли фармони билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатовга "генерал-майор" махсус унвони берилди.
Аввалроқ, Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани хабар қилинганди.