Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
28 Март
24555Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram'даги расмий каналида маълум қилинди.
“Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.
LiveБарчаси