Поветкин ва Уайт ўртасидаги жанг яна қолдирилди

Спорт

image

Оғир вазнли боксчилар Александр Поветкин ва Диллиан Уайт ўртасидаги жанг яна қолдирилди. Бу ҳақда промоутер Эдди Хирн маълум қилди.

Россиялик ва инглиз боксчиси ўртасидаги қарама-қаршиликнинг янги санаси 27 март қилиб белгиланди. Уайт ва Поветкин Гибралтарда жанг қилади. Шундай қилиб, жанг уч ҳафтага қолдирилди.

Уайт ва Поветкин ўртасидаги дуэль бир неча бор қолдирилган. Дастлаб жанг ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди.

2020 йилнинг 22 август куни бўлиб ўтган биринчи жангда Поветкин Уайтни нокаутга учратди. 40 ёшли россиялик оғир вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) вақтинчалик жаҳон чемпиони камари ҳамда WBC Diamond фахрий камарига сазовор бўлди.

Поветкиннинг ҳисобида 36 ғалаба (25 нокаут билан) ва иккита мағлубият бор. Уайт фаолияти давомида 27 та жангда ғалаба қозонган (18 таси нокаут билан), иккитасида мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг