Портлаш оқибатида 11 яшар қиз оғир куйиш жароҳатини олди
Жамият
−
15 Апрель 2019
7671Кеча, 14 апрель куни Қашқадарёда юз берган ҳодиса натижасида 11 яшар қиз оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизиди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гап шундаки, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 14 апрель куни соат 17:20ларда Гулистон маҳалласида яшовчи 11 ёшли 4-синф ўқувчиси С.Н. уйи ҳовлисида ўчоққа елим идишда бўлган газ конденсатини сепган вақтида чақнаш содир бўлган.
Натижада С.Н. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳодиса, 14 апрель куни соат 12:00 атрофида
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида содир бўлган. Фуқаро Д.О. Абкаш қишлоқ ҳудудида жойлашган фермерларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида 5 тонналик солярка сақлаш ёмкостини пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлган.
Натижада Д.О. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланаётганда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўрамоқда.