Порошенко Ўзбекистондаги Украина элчисини лавозимдан олди
Олам
−
13 Март 2019 9481 1 дақиқа
Украина Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Украина президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украина президенти Пётр Порошенко кеча, 12 март куни тегишли фармонни имзолаган.
“Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод қилинсин”, дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 65 ёшли дипломат Юрий Савченко 2010 йилдан бери Ўзбекистондаги Украина элчихонаси раҳбари вазифасини бажариб келган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь