Порье билан жангда Конор баттарроқ аҳволга тушади – Ислам Махачев
Спорт
−
28 Август 2021
5003UFC енгил вазн тоифасининг 5-рақамли жангчиси Ислам Махачев икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида тўртинчи жанг бўлиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
“Бу мухлислар учун яхши жанг бўлади. Ҳамма учун қизиқарли воқелик экани, шубҳасиз. Ўйлайманки, Порье бу сафар ҳам ғалаба қозонади. Ўшанда Конорга нима бўлади? Мен аниқ билмайман. Ўтган сафар “ноториус” касалхонага тушганди. Лекин янада баттарроқ жараён содир бўлади”, дейди Махачев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июлида енгил вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси, америкалик Дастин Порье икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди. Ўшанда Макгрегорнинг оёғи синган ва замбилда олиб кетилган эди.
Маълумот учун, Ислам Махачев сўнгги бор жорий йил 18 июль куни UFC енгил вазн рейтинги учун октагонга кўтарилган ва беллашувнинг 4-раундида Тиаго Мойзесни бўғиш услуби эвазига мағлуб этди. Бу унинг фаолиятидаги кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлган.
LiveБарчаси