Россияда яна бир гуруҳ расман террорчилик ташкилоти деб тан олинди
Олам
−
05 Июнь 2020
10267Россияда “Хайят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи расман террорчи гуруҳ деб тан олинди. Тегишли қарор Олий суд томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Бош прокурор Игор Краснов ушбу ташкилотни террорчилик ташкилоти деб тан олиш ва Россияда фаолиятини тақиқлаш учун маъмурий даъво қўзғатган.
Вазирликнинг таъкидлашича, “Хайят Таҳрир аш-Шом” фаолияти ва у олиб борган тарғибот ишлари "Россия Федерациясининг миллий манфаатларига, ижтимоий ва сиёсий барқарорликка, Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдиддир".
Таъкидланишича, даъволар тўлиқ ҳажмда қондирилган.
“Хайят Таҳрир аш-Шом” ташкилоти Россияда тақиқланган "Жабҳат ан-Нусра" негизида тузилган гуруҳ ҳисобланади.
LiveБарчаси