Польшада Россиядан Калининградни қайтиб олишга чақириқлар янграй бошлади
Олам
−
26 Март 2022
24733Калининград вилояти тарихан Польша ҳудуди бўлиб, ҳозирда Россиянинг босқини остида қолмоқда. Бу ҳақда Польша қуруқликдаги қўшинларининг собиқ қўмондони генерал Вальдемар Скшипчак маълум қилди, деб хабар бермоқда “Do Rzeczy” газетаси.
Скшипчакнинг фикрича, Варшава Калининградни эслаб, унга даъво қилиши керак, чунки бу ерлар Польша ҳудуди таркибига киради.
Шу билан бирга, генерал Калининград вилоятининг “ҳарбий аҳамиятга эга эмаслигини” айтиб ўтган.
Маълумот ўрнида, 1945 йили Потсдам конференцияси қарори билан Германиянинг Шарқий Пруссия провинциясининг шимолий қисми унинг пойтахти Кёнигсберг билан биргаликда вақтинча СССР таркибига ўтказилган. Кейинчалик, чегара шартномалари имзоланганда, Кёнигсберг вилояти Совет Иттифоқи таркибига ўтгани тўлиқ тан олинган.
1946 йил 4 июлда “бутуниттифоқ оқсоқоли” Михаил Калинин вафотидан сўнг, унинг шарафига СССР Олий Кенгаши Президиумининг фармони билан гарчи Калининнинг вилоятга бевосита алоқаси бўлмаса ҳам Кёнигсберг шаҳри Калининград деб ўзгартирилди.
LiveБарчаси