Польшада “британча” штамм туфайли локдаун жорий қилинади

Олам

image

Польшада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб миллий карантин жорий этилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельский хабар берди.

Маълум қилинишича, чекловлар 20 мартдан бошлаб жорий этилади ва 9 апрелгача давом этади. Савдо марказлари, кинотеатрлар, театрлар, галереялар ва бошқа кўнгилочар жойлар, шунингдек бассейн ва сауналар ёпиқ бўлади.

Бошланғич синф ўқувчилари масофадан ўқитиш тизимига ўтади.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирус тарқалиши тезлашишининг асосий сабаби “британча” штаммдир, бу ҳолатларнинг ярмидан кўпида (52 фоиз) аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг