Польша россиялик дипломатлар учун чекловлар жорий қилди

Олам

image

Польша “Россия Европа Иттифоқига қарши гибрид уруш олиб бормоқда” деган асосда россиялик дипломатларнинг мамлакат ичида ҳаракатланишига чекловлар киритди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Брюсселда берган матбуот баёнотида маълум қилди.

Унинг айтишича, Польшада Россиянинг Европа мамлакатларидаги воқеаларни бошқаришга уринишлари ҳақида далиллар бор ва "Россиянинг Европа Иттифоқига, жумладан Польшага қарши олиб бораётган гибрид урушига" эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Сикорский ўз мамлакатида россиялик дипломатлар учун ҳаракатланиш чекловлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор ҳақидаги расмий хабар Россиянинг Варшавадаги элчихонасига юборилади.

Сикорскийнинг таъкидлашича, ҳаракатланиш чекловлари консуллик ва элчихоналар ходимларига тегишли, аммо Россиянинг Варшавадаги элчисига тааллуқли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made