Польша Президенти Украинадан қочган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди
Жамият
−
04 Март 2022 10385 2 дақиқа
Бугун, 4 март куни чет эл, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари бўлиб турган Украина-Польша чегарасидаги "Карчова" назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша Президенти Анжей Дуда келди. Бу ҳақда Ўзбекистое Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар бермоқда.
Ташрифи давомида мамлакат раҳбари биринчи навбатда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари ёнига келиб, уларнинг қўлини сиқиб, шундай деган:
“Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз. Сизнинг ҳаракатларингизни кўриб бошқа давлатлар дипломатлари ва кўнгиллилар фаолиятингиздан илҳом олиши шубҳасиз. Менга Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилишни биринчи бўлиб бошлагани ҳақида айтиб беришди ва бу саъй-ҳаракатларингизни Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан муҳим эътибори ва оталарча ғамхўрлиги деб биламан.
Ҳеч қанча вақт илгари биз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолгандик ва сизга қўшни бўлган давлатни тарк этган фуқароларимиз ҳамда Европа мамлакатларининг фуқароларидан хавотирда эдик. Биз уларни эвакуация қилишдек бу оғир операцияни фақат Ўзбекистоннинг фаол кўмаги билан амалга ошира олдик. Бу бизнинг ёдимизда”, деган Дуда.
Польша Президенти Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам самимий суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлаши ва зарур ёрдам кўрсатишини айтиб ўтди.
Маълумот учун, 28 февралдан буён Ўзбекистонга Украинадан Польша орқали 2 579 нафар фуқаро қайтарилди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь