Польша Президенти Россияни “ненормальный”га чиқарди. Москва бунга нима дейди?

Олам

image

Польша Президенти Анжей Дуда Россияни тажовузкор ҳаракатлар ва халқаро ҳуқуқни бузишда айблади. Бу ҳақда Дуда Грузиядаги Европа Иттифоқи кузатувчилар миссиясига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

“Россия нормал мамлакат эмас, у ўзини нормал тутмайдиган, тажовузкор давлат”, дейди Польша раҳбари. 

Анжей Дуданинг сўзларига кўра, Россиянинг хатти-ҳаракатлари “давлатларнинг йўқ қилинишига, уруш ҳолатига ва бунинг оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши ҳамда жароҳат олишига олиб келади”.

Қайд этиш керакки, Польша раҳбари Россия томонига биринчи марта бундай “илиқ” сўзларни айтаётгани йўқ. Жумладан, май ойининг бошида мамлакат Конституцияси куни Анжей Дуда Россияни “озодлик душмани” деб атаган эди.

Ўз навбатида, Россия томони ҳам польшалик ушбу сиёсатчининг юқоридаги баёнотларига нисбатан жавоб қайтарди. Жумладан, Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ҳиссиётга берилиб, асоссиз баёнот бериш давлат раҳбари учун қабул қилиб бўлмайдиган иш эканини айтган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Польша Президентининг хатти-ҳаракатларини номақбул, деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг