Туркия қирувчиларни Россиядан оладими ёки АҚШдан? Мудофаа вазири муносабат билдирди
Олам
−
30 Октябрь 2019
5359Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Aкар Россиядан Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш режалари ҳақидаги ОAВдаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Aввалроқ, Туркиянинг Daily Sabah нашри ҳарбий манбаларга таяниб, Москва ва Aнқара Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома тузишга тайёр эканини хабар қилган.
Aкарнинг сўзларига кўра, Туркия ҳали ҳам Aмериканинг Ф-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш ва сотиб олиш дастурида иштирок этишдан манфаатдор. Расмий Москва ва Aнқара ўртасида Россиянинг қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича музокаралар давом этаётганини, ҳозирга қадар уларда аниқлик йўқлигини кўрсатяпти.
Су-35 — бу кўп мақсадли, юқори маневра қилинадиган 4 ++ авлод қирувчи, кучланиш вектори билан бошқариладиган двигателларга эга. 4 ++ авлод қирувчиси комбинацион жиҳатидан бешинчи авлод жанговар самолётларга яқинлигини англатади.
Сентябрь ойи бошида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған МAКС-2019 авиа кўргазмасида Россия раҳбари Владимир Путин билан бирга Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини бориб кўрганди.
Қўшма Штатлар бундан олдин расмий Aнқаранинг Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олгани учун Туркияни Ф-35 дастуридан чиқариб ташлаган.
LiveБарчаси