Покистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олди
Жамият
−
03 Март 2022 7859 1 дақиқа
Бугун, 3 март куни Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради.


Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Шавкат Мирзиёев икки халқ дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида қароргоҳ боғига кўчат экди.

Шундан сўнг, икки мамлакат етакчиларининг тор доирадаги музокараси бошланди.








Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь