Почеттино Манчестерни бошқариш ниятида
Спорт
−
22 Ноябрь 2021
3973ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
49 ёшли аргентиналик мутахассис Францияда ишлашни ёқтирмайди ва унинг ўзи келаси йил ёзда Англияга қайтишга қарши эмас. Айни пайтда мутахассис МЮ таклифини қабул қилмоқчи.
Қайд этилишича, ПСЖ раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатиш ниятида эмас, аммо Почеттино жамоани тарк этишга қарор қилса, унинг ўрнига парижликлар Зинедин Зиданни олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни “Қизил иблислар” Оле Гуннар Сульшер билан шартномани бекор қилган эди. Клубнинг собиқ футболчиси Майкл Керрик вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият юритади.
Аввалроқ, Почеттино Париж клуби сафида юлдуз футболчилар билан ишлашда дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтган эди.