Пиёнисталикдан даволанган Максим саҳнага қайтди (видео)
Маданият-санъат
−
22 Август 2023
31520Максим тахаллуси билан машҳур бўлган хонанда Марина Абросимова реабилитацияда даволанганидан кейин биринчи марта чиқиш қилди. Унинг саҳнада қўшиқ куйлаётган видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Гап шундаки, 40 ёшли қўшиқчи муваффақиятсиз концертларидан сўнг, алкоголизмдан азият чекди ва бу одатга қарши шифохонада даволанди.
20 август куни Максим Москвадаги Лужники стадионида бўлиб ўтаётган форумда нутқ сўзлади. Томошабинлар концертга бепул киритилди. Хонанда жонли қўшиқ айтди, мухлислари Маринани илиқ кутиб олди ва у билан бирга куйлади.
Максимнинг сўзларига кўра, рус эстрадасининг яна бир юлдузли вакили Дима Билан спиртли ичимликларга қарши курашда хонандани қўллаб-қувватлаган.
“У мени оптимистлиги билан ҳайратда қолдирди, вақтини аямади, биз соатлаб суҳбатлашдик. Психологик жиҳатдан у менга жуда кўп ёрдам берди”, деган Максим интервьюларидан бирида.
LiveБарчаси