Пиротехника востиларидан фойдаланиш 6 млнлик жаримага сабаб бўлади
Жамият
−
23 Декабрь 2022
4751Ўзбекистон ҳудудида пиротехника маҳсулотларини қонунга зид равишда фойдаланиш 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш ҳамда ушбу воситаларни ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш қатъиян ман этилади. Шунингдек, ушбу воситалар ҳуқуқбузарлик ашёлари сифатида мусодара қилиниб, қонунбузар шахсга нисбатан 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солинади.
Бундан ташқари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15