ПФЛда мавсум ЖЧ бошлангунча якунланади
Спорт
−
08 Июнь 2022 4273 1 дақиқа
Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми ноябрь ойида якунланиши мумкин. Бу ҳақида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
“Қатардаги Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябрь куни старт олади. ПФЛ мавсумни 20 ноябрга қадар якунлаш ва келаси мавсумни февраль ўртасида бошлаш, ёздаги 40 кунлик чилла вақтида (2023 йилдан бошлаб) футбол учрашувларини тўхтатиш устида ишламоқда. Тез орада ПФЛ Ижроқўми йиғилади”, деган Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми 2 март санасида старт олди. Ҳозиргача 11 та тур учрашувлари ортда қолди. Жаҳон чемпионати беллашувлари 2022 йилнинг 21 ноябрь кунида старт олиб, 18 декабрдаги финал ўйини билан якунига етади.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь