ПФЛ Суперлига-2022 қуръаси механизми ҳақида баёнот берди

Спорт

image

Бугун, 11 февраль куни Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда жамоалар Бергер тизими асосида ўз рақибларини билиб олади.  Ўзбекистон Профессионал лигаси чемпионатнинг жорий мавсумдаги қуръаси механизми ҳақида махсус баёнот берди.

"Биз 2021 йил давомида Суперлига клубларини стадион ёритиш тизимини яхшилашга чақириб келдик. Хусусан, ўтган мавсум ёзнинг уч ойида “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Машъал” ва “Андижон” жамоалари уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишига тўғри келди. Эндиликда “Сурхон” стадиони талаб даражасига келгунига қадар клуб ўз уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказади. “Қўқон-1912” эса Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида рақибларини қабул қилади.

“Нефтчи” ва “Олимпик” жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, улар мавсум стартида уй ўйинларини бошқа ареналарда ўтказади. “Нефтчи” Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионидан, “Олимпик” Тошкентдаги “Пахтакор” стадионидан фойдаланиб туради.

Қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Шу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади. Демак, қуръа аввалида қуйидаги уч жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”, дейилади баёнотда.

Қуръада шарчаларни тортиш айнан юқорида таъкидланган жамоалардан бошланади. Бергерга кўра, қуйидаги рақамлар ўзаро жуфт ҳисобланади:

1 ва 8;

2 ва 9;

3 ва 10;

4 ва 11;

5 ва 12;

6 ва 13;

7 ва 14.

Маълумот учун, агар жуфтликка ажратиб олинган жамоаларга 4 ёки 11 рақамларидан бири тушса, ушбу икки клуб 1-турдаёқ тўқнаш келади. Қолган комбинацияларда бундай ҳолат кузатилмайди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг