ПФЛ директори ойлик маоши, Алишер Усмонов ва Илҳом Мўминжонов ҳақида
Интервью
−
08 Июнь 2019
11302Охирги икки йилликда ўзбек футболида муҳим ислоҳотларга қўл урилди. Ўзбекистон футбол ассоциациясида раҳбарият алмашгач, мамлакатнинг ички чемпионатини назорат қилувчи ташкилот Ўзбекситон Профессионал футбол лигасида ҳам бир қатор ўзгаришлар кўзга ташланди. Аммо, катта инқилоб бўлганича йўқ.
2017 йилда ташкилот директорлигига Омонжон Ғофуров тайинланди. “Бугунги кунда ташкилот томонидан ички чемпионат савиясини кўтариш учун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда”, деган гапларни кўп эшитяпмизу натижа мақтанишга арзигулик эмас. Олдинда ҳал этилиши керак бўлган муаммолар талайгина. Булар борасида ПФЛ директори QALAMPIR.UZ мухбирига очиқ ойдин гапириб берди.
Хўш, у билан нималар ҳақида гаплашдик?
• Алишер Усмоновнинг “Пахтакор” клубини сотиб олиши;
• МТЖ бошқарувида Эктор Купер олдига қўйилган вазифалар;
• Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳамма нарсага қўли етадиган одам;
• 6 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов ишининг асл сабабалари;
• Суперлига клубларида содир этилган молиявий қинғирликлар;
• чемпионатдаги ҳакамлик муаммолари ва уларнинг сабаблари.
Шунингдек, ПФЛ директори суҳбат давомида, Илҳом Мўминжонов қайси клублар билан келишилган ўйинларда иштирок этгани, ПФЛ раҳбари сифатида қанча ойлик маошга ишлаётгани, Суперлигада ҳакамлар қайси жамоага қарши ишлаётгани, жамоаларга ҳар мавсумда неча млрд сўм ажратилиши, нега ҳар доим чемпионат ўйинлари кеч бошланиши билан боғлиқ танқидий саволларга ҳам очиқ жавоб берди.
Ўзбекистон ПФЛ директори Омонжон Файзуллаевич Ғофуров билан илк эксклюзив видеоинтервьюни 10 июнь куни соат 19:00 дан эътиборан QALAMPIR.UZ интернет нашрида, YouTube ва Mover’даги саҳифаларимизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь