Pfizer ва Moderna вакциналарининг инсон саломатлигига жиддий таъсири аниқланди
Олам
−
11 Июнь 2021
5126Pfizer ва Moderna вакциналарида коронавирусга қарши эмлаш ёш эркакларда юрак яллиғланиши билан боғлиқ касалликни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди. Мазкур маълумот АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг ҳисоботида тақдим этилди.
Мутахассислар 16-24 ёшдаги одамларда миокардит ёки перикардитнинг 275 ҳолатини аниқладилар. Юрак яллиғланиши касаллигининг ташхиси беморларга укол ўтказилгандан кейин бир ҳафта ичида қўйилган. Май ойи охирида 15 бемор шифохонага ётқизилган, улардан учтаси интенсив терапия бўлимларида даволанмоқда.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи мамлакатларида 100 миллион одам коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Йил бошидан бери корхоналарда тахминан 700 миллион дозада вакцина ишлаб чиқарилди. Улардан 350 миллион дозаси экспорт қилинди.
Исломжон Омонжонов
LiveБарчаси