Пезешкиён Нетаньяху билан бир саммитда иштирок этишни истамаяпти
Олам
−
11 Ноябрь
4859Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён жорий йил 11-22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгаришига бағишланган COP29 саммитида қатнашмаслиги мумкин. Бу ҳақда “PressTv” хабар берди.
Қайд этилишича, Пезешкиён COP29 саммитида турли сабаблар, хусусан, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг саммитга бориш эҳтимоли сабаб Баку сафарини бекор қилиши мумкин.
Шунингдек, бунга сўнгги йилларда Озарбайжоннинг Эрон учун “муаммоли” бўлиб келаётгани, бу асосан 2020 йилда Қорабоғ урушида Озарбайжон Арманистон устидан ғалаба қозонганидан сўнг минтақадаги геосиёсий хариталарни ўзгартиришга бўлган уринишлар сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
“Мантиқан Эрон делегациясининг саммитда қатнашмаслиги, айниқса Президентнинг унда иштирок этмаслиги оқилона бўларди”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Эрон томони БМТнинг иқлим сиёсатини ҳам танқид қилмоқда ва COP29’да қабул қилиниши режалаштирилган қарорлар Эрон манфаатларига зид эканини билдирмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь