Песков: “Путин ҳар соатда коронавирус ҳақида маълумот олади”

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳар соат янги коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот олади. Бу ҳақда бугун, 5 февраль куни журналистларга Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Президент, албатта, ҳар куни ва керак бўлганда соатига вазиятнинг бориши ҳақида маълумот олади", деди Песков.

Роспотребнадзор томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, Россияда янги коронавирус инфекциясининг аниқланиши бўйича фақат иккита ҳолат қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль маълумотига кўра, коронавирус қурбонлари сони бутун дунёда 492 нафарга етди. Шулардан 490 нафари Хитойда, 1 нафардан Гонконг ва Филиппинда вафот этган.

Вирусга чалинганлар сони эса 24552 нафарга етди. Шуларнинг 24324 нафари Хитойда, қолганлари дунёнинг 26 мамлакатида аниқланган. Беморларнинг 13 фоизи ёки 3223 нафари оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг