Песков Пригожиннинг сотқинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Олам
−
15 Май 2023
8881Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг Украина разведкасига Россия қўшинлари ҳужум қилиши мумкин бўлган ҳудудларга оид маълумотларни сотмоқчи бўлгани ҳақидаги ахборотни рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Песков “The Washington Post”даги мақолага изоҳ беришдан бош тортган.
“Бу яна бир ОАВ миш-мишига ўхшайди. Афсуски, сўнгги йилларда ҳатто обрўли нашрлар ҳам кўпинча бунга эътибор бермаяпти”, деган Кремль матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Washington Post” газетаси Бахмут учун қонли жангларда минглаб ҳарбийларидан айрилган Пригожин Украина махсус хизматларига Бахмутдаги қўшинларини олиб чиқиш эвазига Россия ҳарбийларининг жойлашган нуқталари ҳақидаги муҳим маълумотларни ошкор қилмоқчи бўлганини ёзганди.
LiveБарчаси