Песков Пашиняннинг айбловларига жавоб қайтарди
Олам
−
22 Декабрь 2022
8528Россия тинчликпарвар кучлари қатъий ҳужжатларга мувофиқ ҳаракат қилади ва улар тартибни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни журналистларга Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар контингенти зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаётгани ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, айтиб ўтди.
“Россия тинчликпарвар кучлари ўзлари ишлаётган ҳудудларда тартиб ва осойишталикни таъминлаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда ва улар фақат томонлар ўртасида имзоланган ҳужжатлар руҳи ва мазмунига мувофиқ ҳаракат қилмоқда”, дейди Кремль матбуот котиби.
Песков бу мавзуни арман ҳамкасблари ва иттифоқчилари билан муҳокама қилишни албатта давом эттиришга ваъда берган.
Пашинян бугун, 22 декабрь куни ҳукумат йиғилишида Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар контингенти Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотига кўра, Лочин йўлагини назорат қилиш мажбуриятини олгани, аммо уни бажармаётганини айтди.
“Баёнотнинг олтинчи бандига кўра, “Лочин” йўлаги Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлиб, Озарбайжон Республикаси Лочин йўлаги бўйлаб фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини кафолатлайди”, дейди у.
Пашиняннинг сўзларига кўра, де-факто, уч томонлама баёнот бўйича ўз зиммасига олган мажбурият – Лочин коридорини назорат остида ушлаб туриш – Россия тинчликпарвар қўшинлари томонидан ҳам бажарилмаётгани маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь