Песков АҚШ разведка раҳбарининг Москвага яширинча борганига изоҳ берди

Олам

image

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Ретклиффнинг Москвага ташрифи икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан боғлиқ бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Песковнинг “The Washington Post” газетасига айтишича, Ретклиффнинг ташрифи доирасида “махсус хизматлар ўртасидаги алоқалар” амалга оширилган. Бироқ у учрашувларнинг тафсилотларини ошкор қилмаган.

Россия Президентининг матбуот котиби, шунингдек, Ретклиффнинг Владимир Путин билан учрашуви бўлмаганини таъкидлаган. Песковнинг айтишича, МРБ раҳбарининг Россия Президенти билан учрашуви режалаштирилмаган.

Шунингдек, Песков Россия ва АҚШ махсус хизматлари ўртасидаги бундай алоқалар икки томонлама муносабатларнинг энг мураккаб даврларида ҳам давом этишини айтган. Бироқ ташрифнинг Россия-АҚШ муносабатларига таъсири ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ретклифф Россия пойтахти Москвага кеча, 25 август куни эълон қилинмаган музокаралар учун боргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг