Песков 2021 йилда қанча пул топгани очиқланди

Олам

image
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 2021 йилда 14,5 миллион рубль, унинг рафиқаси Татьяна Навка эса 218,5 миллион рубль ишлаб топди. Бу ҳақда Кремль сайтида эълон қилинган декларацияда маълум қилинган.
 
Ҳужжатга кўра, Кремль маъмурияти раҳбари ўринбосари – давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков 2021 йилда 14,5 миллион рубль ишлаб топган. Бу унинг рафиқаси, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Татьяна Навканикидан 15 баравар кам. Декларацияда келтирилишича, Татьянанинг 2021 йилдаги даромади 218,5 миллион рубль (2020 йилда 235,9 миллион рубль)ни ташкил қилган.
 
Қайд этилишича, Песков 111,7 квадрат метр, 112,5 квадрат метр ва 55,3 квадрат метр майдонли квартираларга эга. Бундан ташқари, Президент матбуот котибининг 7967 ва 1406 квадрат метр майдондаги ер участкалари, 779,2 квадрат метрлик турар-жой биноси бор. Шунингдек, у иккита Mercedes Benz V250 автомобили ва Kia Ceed автомобили, CAN-AM қор ва ботқоқ автомобилининг эгаси ҳисобланади.
 
Рафиқаси Навка эса 7967 ва 1406 квадрат метрлик ер участкалари, 779,2 ва 353,5 квадрат метрлик иккита турар-жой бинолари, 180,4 квадрат метр, 108,4 квадрат метр ва 78,8 квадрат метр бўлган учта хонадонга эга. Бундан ташқари, у Mercedes Benz CL63 AMG, Mercedes-Benz GLE63 ва Yamaha номли автомобиллари борлигини ҳам маълум қилди.
 
Маълумот учун, 2020 йилда Песков 12,527 миллион рубль, Навка 212,878 миллион рубль даромад қилганини очиқлаган эди. 2019 йилда Песков ва Навканинг даромадлари мос равишда 14,6 миллион рубль ва 235,9 миллион рублни ташкил қилди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг