Перуда футболчини чақмоқ урди (видео)
Спорт
−
04 Ноябрь
6454Кеча, 3 ноябрь куни Перу чемпионатидаги “Ювентуд Беллависта” ва “Фамилия Чокка” клублари ўртасидаги ўйин вақтида чақмоқ тўғридан тўғри майдонга урилиши оқибатида бир футболчи ҳалок бўлди, яна беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Ҳодиса Хуанкаё (Перу)да бўлиб ўтган “Ювентуд Беллависта” ва “Фамилия Чокка” клублари ўртасидаги учрашувнинг 23 дақиқасида юз берди. Иккала жамоанинг футболчилари ҳам бўрон туфайли майдонни тарк этди, дарвозабон ёнида бўлганида ҳимоячини чақмоқ урган ва Перу ҳимоячиси Хосе Уго Де Ла Круз Меза чақмоқ уриши оқибатида вафот этган.
Хабар қилинишича, футболчилар зудлик билан шифохонага ётқизилган, бироқ Хосе Уго Де Ла Круз Меза жиддий жароҳат олгани сабабли вафот этган. Ҳимоячининг ёнида бўлган дарвозабон жиддий куйган, аммо тирик қолган.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Индонезиянинг “Персикас Субанг” футбол клуби аъзоси ўйин вақтида чақмоқ урушидан вафот этганди.
Муҳаммад Ҳодиев