“Персеполис” раҳбарияти Роналдуга гилам совға қилди

Спорт

image

Эроннинг “Персеполис” клуби раҳбарияти Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби футболчилари Криштиану Роналду ва Садио Манега қўлда ишланган гиламларни совға қилди. Бу ҳақда Эрон футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

18 сентябрь куни “Ал-Наср” Эрон пойтахтига етиб келди. Жамоалар бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинда тўқнаш келади. 

“Персеполис маданий меҳмондўстлик акти сифатида клуб икки жаҳон юлдузига нафис қўлда ишланган гиламларни совға қилди”, дейилади клуб хабарда.

Шунингдек, “Ал-Наср” гуруҳ босқичида Тожикистоннинг “Истиқлол” ва Қатар “Ал-Дуҳаил”га қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Истиқлол Персеполис Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг