Перес Анчелоттини истеъфога чиқариши мумкин
Спорт
−
13 Апрель 2022
10022“Реал Мадрид” клуби Испания чемпионатида ишончли одимламоқда. Қолаверса, “лос бланкос” Европа Чемпионлар лигасида ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Буларнинг барчасида “Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттининг ҳам ҳиссаси катта. Аммо “Қироллик” клуби президенти Флорентино Перес Анчелоттини бўшатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Карло бошчилигида “Реал Мадрид” ПСЖ ва “Челси” каби йирик жамоаларни мағлуб этган бўлса-да, клуб жуда ишончли ўйин намойиш қилмаган. Агар, рақиблар бироз аниқроқ ҳаракат қилганида мадридликлар ЕЧЛнинг ярим финалигача етиб кела олмаслиги мумкин эди. Ушу ҳолат эса Пересга унчалик хуш келмади. “Қироллик” клуби раҳбари жамоанинг ўйини ҳам ўта ишончли кўринишга келишини хоҳлайди.
Анчелотти ўрнига муносиб номзод сифатида Йоахим Лёв эътироф этилмоқда. Чунки Перес анча пайтдан буён германиялик муррабийни “Реал Мадрид” бошқарувида кўришни истайди. Қолаверса, Лёвда ҳам “Реал”да ишлашга бўлган хоҳиш кучли эканлиги маълум.
Маълумот ўрнида, Йоахим Лёв Германия терма жамоаси бошқарувидан озод қилингач, ҳозирча ишсиз. Унинг бошчилигида Германия 2014 йилги Жаҳон чемпионатида зафар қучган эди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси