Pepsi Сергели тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига совғалар тўпламини топширди
Бизнес
−
30 Декабрь 2022 7377 1 дақиқа
Янги йил байрами арафасида совғалар улашиш ва хайрли ишлар қилиш эзгу анъанага айланган. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

“International Beverages Tashkent” компанияси (PepsiCo'нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери) ҳам Янги йил тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлардан иборат 400 дона совғалар тўпламини топширди. Совғалар тақдимоти Сергели туманидаги марказий истироҳат боғида байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Компания ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнатини юксак қадрлайди ва уларга самимий миннатдорлик билдиради.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль