Pepsi Music Fest – очиқ осмон остидаги йирик мусиқа фестивали

Бизнес

image

Pepsi бренди ҳаммага бирдек кўтаринки кайфият улашишда давом этмоқда. Шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Pepsi Music Fest – 2022” тадбири бунга мисол бўла олади. Ушбу фестиваль энг машҳур юлдузлар ва минглаб ёшларни бир ерга жамлади.

Open-air бошланган илк кундаёқ, HYATT Regency меҳмонхонаси ёнидаги майдон минглаб томошабинлар билан тўлди. Уч кун давом этган “Pepsi Music Fest – 2022” пойтахт аҳлига ажойиб оқшомлар, унутилмас шоуларни тақдим этди.

Мусиқа фестивалининг 1-куни, яъни, 9 сентябрда таниқли эстрада гуруҳи Gayazov$ Brother$, 10 сентябрь куни YouTube тармоғида 225 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган "Rampampam" таронаси ижрочиси мафтункор Minelli саҳнага чиқди. Фестивалнинг сўнгги куни, 11 сентябрда эса россиялик машҳур юлдузлар Hammali & Navai ижросидаги ажойиб тароналар янгради. Эстрада хонандаларининг чиқишларидан ташқари флеш-моб ва Fire Show'лар ҳам ташкил этилди.

“Pepsi Music Fest – 2022” ёшлар ўқиш ва ишдан бўш вақтида мароқли дам олиши учун зўр имконият бўлди, десак адашмаймиз. 

Open-air'да хориж эстрадаси вакиллари билан бирга пойтахтнинг машҳур DJ’лари — DJ King Macarella, DJ Sam, DJ Frost, DJ Gera, DJ Safronov ва DJ Pashkov ҳам иштирок этишди. 

Тадбирнинг махсус меҳмони, гўзал хонанда Minelli Music Fest ҳақидаги таассуротларини биз билан бўлишди.

“Бизни жуда, чиройли кутиб олишди. Тошкент жуда ҳам чиройли, озода, ҳар куни  қуёш чарақлаб турадиган шаҳар экан. Унинг кўп жойларини ҳали кўриб улгурмадим, шарқона бозорлар, тарихий жойларни кўриш ниятим бор. "Rampampam" бу ерда машҳур эканлигидан эса жуда-жуда хурсандман! Келгусида бу шаҳарда катта концерт беришни кўнглимга тугдим”, дейди хонанда.

Шундай қилиб, Pepsi ташаббуси билан ташкил этилган яна бир йирик мусиқа фестивали якунига етди. Ундан унутилмас хотиралар ва гўзал таассуротлар қимматли эсдалик бўлиб қолди.

Pepsi билан янгича таъмни кашф эт ва уни қадрдонларингга ҳам улаш!

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг