“Pepsi” футбол байрамини ташкил этди!

Бизнес

image

«Pepsi» бренди сўнгги йилларда маркетинг стратегиясини бутунлай ўзгартириб, нафақат бозор иқтисодиёти, балки мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти ривожига ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда.  

Бунга куни-кеча бренд ташаббуси билан «Magic City»да  ёшларни спортга жалб қилиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида «Pepsi» блогерлар лигаси ўтказилганини мисол қилиш мумкин.

Ушбу боғнинг «Регистон» мажмуасида кичик футбол майдони ташкил этилиб, боғдаги умумий атмосфера ҳам миллионлар ўйини — футболга мослаб безатилди.

Мусобақа иштирокчилари сифатида эса ёшлар орасида машҳур блогерлар таклиф этилди. Беллашувда  8 та жамоа иштирок этди. Ва жамоаларнинг ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 тайм давомида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Об-ҳавонинг шу кунлардаги қайсарликларига қарамай, блогер-футболчилар иштирокидаги «Pepsi» лигасини томоша қилиш учун келган мухлислар сони ортса ортидики, камайгани йўқ. 

«Pepsi» блогерлар лигасининг финал беллашуви 28 май куни ўтказилиши кутилмоқда. Айнан шу куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйини — «Ливерпуль» — «Реал» баҳсини ҳам «Magic City»га ўрнатилган катта монитор орқали  томоша қилиш мумкин бўлади.

Pepsi Uzbekistan

Magic City

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг